18:14 | 29.11.23

                       

Мирзиёев Путинга телефон қилди

Икки давлат раҳбарлари ҳамкорлик муносабатларини кўриб чиқишди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 29 ноябр куни Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефонда гаплашди.

Давлат раҳбарларининг мулоқотида шу йилнинг 5-7 октябр кунлари Мирзиёевнинг Россияга олий даражали ташриф давомида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилган.

Президентлар шунингдек, Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб, кўп қиррали ҳамкорлик кенгайиб бораётганини таъкидлашган. Маданий-гуманитар, агрологистика соҳаларидаги ишлари муҳокама қилиниб, Жиззах вилоятида ҳамкорликда ташкил этилган йирик агрологистика мажмуасининг куни кеча ишга туширилгани тилга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Путин олтинчи марта президентликка ўз номзодини қўйганди.

Шунингдек, Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш бошланиб, Путин буни тарихий ҳолат деб баҳолаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: