21:30 | 26.12.23
Давлат раҳбарига еттита мамлакат етакчилари ҳамроҳлик қилди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев бугун, 26 декабр куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги норасмий саммитининг маданий тадбирлар дастури доирасида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди.
Давлат раҳбари Россия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари билан биргаликда «Павловск», «Царское село» ва «Петергоф» музей-қўриқхоналарига ташриф буюрган.
Танишув давомида давлат раҳбарларига саройлар тарихи, уларнинг ички безаги ва бадиий тўпламлари тўғрисида батафсил сўзлаб берилган.
Олий мартабали меҳмонлар эътиборига мусиқа ва халқ оғзаки ижоди жамоаларининг чиқишлари ҳавола этилган.
Маълумот учун, XVIII-XIX асрларда барпо этилган ушбу тарихий обидалар ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган, меъморчилик ва боғчилик санъати дурдоналари сифатида тан олинган.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетгани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: