18:55 | 25.01.24

                       

Мирзиёев Хитойга ташрифини якунлади

Президент 23-25 январ кунлари давлат ташрифи билан ХХРда бўлди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи ўз якунига етди. Аэропортда давлат раҳбарини Гуандун музофотининг расмий шахслари кузатиб қўйди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Хитойда Мирзиёев ва Си Цзинпин иштирок этган олий даражадаги музокаралардан сўнг, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган 15 та ҳужжат имзоланди. Мирзиёев Ўзбекистон ҳудудларининг энг йирик иқтисодий шериги ҳисобланган Гуандун музофотида бўлиб, партия қўмитаси котиби Хуан Кунмин билан учрашувда Ўзбекистон Huawei, BYD, ZTE компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини қайд этди. Шунингдек, Президент Шэнчжэндаги Ўзбекистон-Хитой инвестиция форумида қатнашди ва Жиззахда электромобиллар ишлаб чиқаришга старт берди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: