15:47 | 05.02.24

                       

Мирзиёев IT паркка маҳаллий дастурчиларга хорижий компаниялардан буюртмалар олиб беришни топширди

Ҳокимларга 2024 йилда 30 минг ёшларни инглиз ва немис тилига ўргатиб, ITга йўналтириш бўйича амалий ишларни тезроқ бошлашга кўрсатма берилди.

Йиғилишда рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида вазирлик ва идоралар олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

Маълум қилинишича, ҳудудлар ва тармоқлар раҳбарлари рақамлаштиришда кескин ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, ҳудудларда 53 минг нафар ёшлар IT билан мустақил шуғулланиб, дастурий маҳсулот яратаяпти. Уларнинг фаолиятини кенгайтиришга туртки берадиган яхлит тизим яратиш зарурлиги таъкидланди.

IT парк давлат берган имтиёзни резидентларга тақдим қилиш билангина чекланмай, маҳаллий дастурчиларимизни хорижий компанияларга таништириш, уларга катта-катта буюртмалар олиб бериши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳокимларга 2024 йилда 30 минг ёшларни инглиз ва немис тилига ўргатиб, ITга йўналтириш бўйича амалий ишларни тезроқ бошлашга кўрсатма берилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: