21:17 | 15.01.24

                       

Мирзиёев кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 22 фоизга ошириш зарурлигини айтди

Ўзбекистонда геология соҳаси учун 1 трлн сўмлик шароитлар яратилаётгани маълум бўлди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев бугун, 15 январ куни геология соҳасида қилинган ишлар ва келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Унда сўнгги йилларда Ўзбекистонда геология соҳаси учун йилига 1 триллион сўмдан маблағ ажратилиб, зарур шароитлар яратилаётгани, натижада 31 минг квадрат километр янги ҳудудлар ўрганилгани айтиб ўтилди. Шунингдек, хусусий сектор учун яратилган имкониятлар эвазига норуда конларга инвесторлар жалб қилингани маълум қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Келтирилишича, республикада бугунги кунда соҳада 1 миллиард 700 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, аҳоли, ижтимоий соҳа ва саноат тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиқиб, кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 22 фоизга ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Илғор хорижий тажриба асосида, бойитиш чиқиндиларини қайта ишлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Аввалроқ, Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: