0:03 | 25.01.24
Шенчжен – Хитойнинг аҳоли сони бўйича учинчи шаҳри ҳамда Гуандун музофотидаги махсус иқтисодий ҳудуддир.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳридаги тадбирлар дастури якунлангач, рафиқаси билан бирга Шенчжен шаҳрига борди.
Давлат раҳбарини аэропортда Гуандун музофотининг расмий шахслари кутиб олди.
Маълум қилинишича, бугун, 25 январ куни Мирзиёев Ўзбекистон-Хитой инвестиция форумида иштирок этади, ХХР етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.
Маълумот учун, Шенчжен – Хитойнинг аҳоли сони бўйича учинчи шаҳри ҳамда Гуандун музофотидаги махсус иқтисодий ҳудуддир. Технологиялар, тадқиқотлар, ишлаб чиқариш, бизнес ва иқтисодиёт, туризм ва транспорт борасида глобал марказлардан бири, контейнерли юклар билан ишлаш қуввати бўйича дунёдаги тўртинчи денгиз портидир.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Цян ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзин Лицюн билан музокара ўтказгани ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, Мирзиёев ва Си Цзинпин олдида 15 та ҳужжат имзоланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: