10:31 | 15.12.23

                       

ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродовнинг озодликка чиқарилгани рад этилди – видео

Bugun.uz Тўхтамуродов билан бўлган интервюни тақдим этади. Қайд этиш керак, махсус тадбирларда қўлга олинганлар билан ҳали бирон марта суҳбат ўтказилгани видеоси эълон қилинмаганди.

Фарғонадаги махсус тадбирларда қўлга олинган таниқли ўзбекистонлик ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродовнинг очиқда юргани рад этилди. Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати Bugun.uz‘ga Тўхтамуродов билан бўлган интервюни тақдим этди.

«Ўша кунги бўлган ишдан мен, тўғриси, афсусдаман. Лекин мана шу кунлар ўтирган бўлсам ҳар бир минутимдан ўзим учун тегишли хулоса чиқардим. Худо хоҳласа, бундай ҳолат бошқа ҳеч қачон қайтарилмайди. Чиқиб ўзимнинг ватаним равнақи учун ҳиссамни қўшаман», дейди ММА жангчиси.

Спортнинг жанговар тури билан шуғулланиб келган Ҳумоюн Тўхтамуродов гуруҳбозликка интилиб, атрофига турли хил тезкор вазиятга салбий таъсир қилувчи шахсларни йиғиб, Қўқон шаҳрида икки нафар шахсларга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган вақтда тезкор ходимлар томонидан ушланган. Унга нисбатан шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятида ўтказилган махсус тадбирларда гуруҳбозлик қилган 22 нафар шахс қўлга олингани хабар қилинганди. Ўзбекистонлик таниқли ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳам тезкор ходимлар томонидан ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: