Ўмон ва Чехиянинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди
ТИВда Бахтиёр Саидов элчилардан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълумот беришича, Ўмон Султонлигининг Ўзбекистондаги янги элчиси Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий ва Чехиянинг мамлакатдаги элчиси этиб тайинланган Любомир Фребортдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олган.


Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий билан бўлган мулоқотда икки мамлакат ўртасида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилган.

Шунингдек, Чехиянинг Ўзбекистонга тайинланган янги элчиси билан ўзаро мулоқотда мамлакатларнинг янги суръатларда ривожланиб бораётгани, юқори даражадаги мунтазам алмашинувлар амалга оширилаётгани, товар айирбошлаш ҳажми ва инвестициявий лойиҳалар сони ўсаётгани қайд этилган.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Канада ва Полшадаги янги элчилари тайинлангани хабар қилинганди.