19:14 | 29.11.23

                       

Наманганда кўчага чиқинди ташлаган эркак 330 минг жаримага тортилди

Унинг хатти-ҳаракати Экология вазирлиги томонидан ўрнатилган кузатув камераларига муҳрланган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги берган хабарга кўра, Наманганда кўчага чиқинди ташлаган фуқаро кузатув камерасига тушиб қолди.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, вилоятнинг Наманган шаҳри «Илғор» МФЙ ҳудудида ўрнатилган кузатув камераларига номаълум кишининг йўл бўйига ахлат ташаганлиги ҳолати муҳрланган. Ўрганиш ишлари натижасида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган ҳуқуқбузар фуқаро О.Х. эканлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91¹ 1-қисмига кўра, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари — 330 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

Аввалроқ, Тошкент вилоятида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган шахснинг юк машинаси мусодара қилингани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: