18:20 | 22.11.23

                       

Наманганда «свет»дан ноқонуний фойдаланиб келган МЧЖ аниқланди

Шунга ўхшаш ҳолат вилоятнинг савдо ва умумий овқатланиш шохобчаси биносида ҳам кузатилган.

ДХХ матбуот хизмати хабар беришича, Наманган вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бартараф этилган.

Фото: Bugun.uz

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда «Ўзэнергоинспекция» вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирда Наманган шаҳридаги тикувчилик фаолиятига ихтисослашган МЧЖга қарашли хонадонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Унда МЧЖ масъуллари томонидан электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа яширин равишда уланган ҳолда фойдаланиб келиниши натижасида 422 миллион 897 минг сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.

Наманган шаҳрида кузатилган бошқа ҳолатда эса савдо ва умумий овқатланиш шохобчаси биносида электр энергиясидан фойдаланишнинг қонунийлиги юзасидан текшириш ишлари олиб борилди. Натижада, мазкур бинода тижорат мақсадида электр тармоғига уланиб, ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида унга ташқи аралашиш йўли билан таъсир ўтказиб, қонунга хилоф равишда 113 миллион 741 минг сўмлик электр энергияси талон-торож қилинганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда 10 кунда қарийб 15 млрд сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган ҳолат вилоятдаги савдо ва умумий овқатланиш шохобчаси биносида ҳам аниқлангани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: