18:59 | 26.11.23
Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар йўқлиги маълум қилинди.
Бугун, 26 ноябр куни Намангандаги газ қуйиш шохобчаларидан бирида Kia Bongo автомобилида портлаш содир бўлди.
Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар беришича, Тўрақўрғон туманида жойлашган «заправка»да газ тўлдириш вақтида Kia Bongo автомобилига қўшимча ўрнатилган суюлтирилган газ баллонида ёрилиш ҳолати содир бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ҳолатлари ва ёнғин ҳодисаси содир бўлмаган. Ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда йўловчи автобусининг газ баллони портлаб, тўрт киши жароҳат олган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: