14:22 | 28.04.23
Столтенберг НАТО давлатлари Украинага жами 1550 та зирҳли техника ва 230 та танк етказиб берганини қайд этди
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 27 апрел, пайшанба куни НАТО иттифоқчилари ва ҳамкорлари Украинага ваъда қилинган жанговар машиналарнинг 98 фоиздан ортиғи етказиб берилганини таъкидлади, дея хабар берди Reuters.
Столтенберг НАТО давлатлари Украинага жами 1550 та зирҳли техника ва 230 та танк етказиб берганини қайд этди.
«Биз жами тўққиздан ортиқ янги Украина зирҳли бригадаларини тайёрладик ва жиҳозладик. Бу Украинани босиб олинган ҳудудларни қайтариб олишда давом этиши учун кучли позицияга эга бўлишига ёрдам беради», — дея таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, февраль бошида АҚШнинг Украинага ажратадиган янги ҳарбий ёрдам пакетидан Boeing ракеталари ўрин олиши маълум бўлганди. Уларнинг хариди учун 200 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилган, етказиб бериш эса 9 ойга яқин вақтни олади. 20 февраль куни Польшага ташрифи доирасида Киевга келган АҚШ президенти Жо Байден Украинага янги 500 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилган.
Ўқиш тавсия этилади: Ғарб Украинага қайси турдаги жанговар самолётларни етказиб бермоқчи