22:31 | 10.02.24
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга расмий изоҳ берди. Таъкидланишича, ушбу шоу дастури Яккасарой тумани ҳокимлиги томонидан тайёрланган.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга расмий изоҳ берди.
Университет ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу тадбир ташкилотчиси Яккасарой тумани ҳокимлиги ҳисобланади, дастур ҳам университет олдидаги майдонда бўлиб ўтган.
9 февраль куни «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори остида шоу-концерт дастури ўтказилган. Ушбу концерт ҳақида университетнинг бирор расмий саҳифасида эълон ҳам, хабар ҳам берилмаган.
Аввалроқ «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаш раиси Алишер Қодиров ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирганди. У бундай базм Навоий ҳайкали ёнида ўтказилишини «маънавий жиноят» деб атаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: