11:13 | 25.05.24

                       

Навоийда 6 синф ўқувчиси чўкиб кетди

Навоийда 6 синф ўқувчиси чўкиб кетди. У дарс вақтида чўмилишга борган.

Навоий вилояти Кармана туманида чўмилишга борган 6-синф ўқувчиларидан бири чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, 30-мактабнинг ўқувчиси чўмилишга дарс вақтида борган. Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси жамоаси мазкур бахтсиз воқеа натижасида вафот этган ўқувчининг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Аввалроқ Тошкентнинг Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: