14:33 | 15.01.24

                       

Навоийда Volkswagen Matiz’га тўқнашиши оқибатида икки йўловчи вафот этди

Matiz светафорнинг таъқиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган вақтида Volkswagen унинг орқа қисмига бориб урилган.

Ҳодиса 15 январ куни соат 02:00 ларда Навоий шаҳар «И.Каримов» кўчасида содир бўлган. А.Н исмли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Matiz светафорнинг таъқиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган вақтида Volkswagen ID6 Crozz Pro ҳайдовчиси О.Н автомашинани Makro савдо мажмуаси йўналиши бўйича бошқариб келиб, Matiz’нинг орқа қисмига тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир этган.

Matiz автомашинасининг орқа ўриндиғида бўлган йўловчилар Э.У ҳамда О.Ғ лар олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вофот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 21 ёшли йигит Nexia-2 машинасида уриб юборган пиёда вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: