19:41 | 05.02.24

                       

Навоийдаги мактабда ўқитувчи 9-синф ўқувчиларини калтаклади

Навоий шаҳрида жойлашган 18-сонли мактаб ўқитувчиси М.Ш. дарс жараёнида 9-синфнинг 2 нафар ўқувчисини калтаклаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Жароҳат олган ўқувчиларга нисбатан суд-тиббий экспертизаси ўтказилиши тайинланган.

Навоий шаҳрдаги 18-мактабда ўқитувчи 9-синф ўқувчиларини калтаклади. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Аниқланишича, 1 февраль куни Навоий шаҳрида жойлашган 18-сонли мактаб ўқитувчиси М.Ш. дарс жараёнида 9-синфнинг 2 нафар ўқувчилари А.А. ва Ш.Б.ни калтаклаган.

Ўқувчилардан бири А.А ва унинг онаси У.Д. туман ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, ўқитувчи М.Ш.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Жароҳат олган ўқувчиларга нисбатан суд-тиббий экспертизаси ўтказилиши тайинланган.

«Яна бир бор таъкидлаймиз, болаларга нисбатан содир этилган ҳеч бир зўравонлик ҳолати жавобсиз қолиши мумкин эмас», — деб ёзади Сурайё Раҳмонова.

Болалар омбудсмани мазкур факт юзасидан боланинг қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан ўз кузатувини қатъий давом эттиради. Бу борада қўшимча маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактаб филиалида ўқитувчи А.Х. 3-синф ўқувчисини калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат туман ички ишлар бўлими томонидан тегишли тартибда рўйхатга олинган ва терговга қадар суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: