18:11 | 07.01.24

                       

Нодирбек Абдусатторов 2023 йилда энг кўп пул ишлаб топган шахматчилар ўнталигига кирди

Фақат икки нафар гроссмейстер йил давомида миллион доллардан кўпроқ пул ютуқларига эришган.

2023 йилда гроссмейстер Магнус Карлсен йирик турнирларда умр бўйи 10 миллион ютган тарихдаги биринчи шахматчига айланди. Йил давомида Карлсен 700 минг доллардан кўпроқ пул ишлаб Вишванатан Анандни ортда қолдирган ва барча даврларнинг етакчисига айланган. Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов умумий ҳисобда 190 минг доллар ишлаб топиб 2023 йилда энг кўп пул ютуғига эришган TOP-10 шахматчилар қаторидан жой олди.

Йил давомида энг кўп даромад жаҳон чемпионати ғолиблигига эришган хитойлик гроссмейстер Динг Лиренга (1 миллион 228 минг доллар) насиб этган. Касал бўлганига ва йилнинг қолган қисмида ўйнамаганига қарамай, у иккинчи ўринни эгаллаган россиялик гроссмейстер Иан Непомниачтчидан (1 миллион 226 минг доллар) пул бўйича устунликни сақлаб қолган. Улар йил бўйича миллион доллардан кўпроқ топган шахматчилар бўлишди.

Скриншот: Chess.com

Қайд этиш керак, миллий ва жамоавий мусобақалар ушбу рўйҳатдагидан мустасно ҳисобланади. Йирик турнирлар учун қўйилган совринлар асосан биринчи ўрин учун 10 000 АҚШ доллари ёки ундан ортиқ мукофотни ташкил этган. Бундан ташқари стриминг даромадлари, мураббийлик даромадлари, чиқиш тўловлари, ҳомийлик ва давлат грантлари ҳам юқоридаги рейтингда ҳисобга олинмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Магнус Карлсен Самарқандда ўтазилган турнирда рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритиб, умумий ҳисобда 120 минг доллар пул мукофотига эга чиққанди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: