17:22 | 10.01.24

                       

Ўзбекистонга 2023 йилда 6,6 млн нафар хорижлик келгани маълум бўлди

Улар қариндошларни йўқлаш, дам олиш ҳамда хизмат юзасидан ташриф буюрган.

2023 йил давомида 6,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:

  • қариндошларни йўқлаш – 5,6 млн киши;
  • дам олиш – 773,2 минг киши;
  • хизмат юзасидан – 143,5 минг киши;
  • тижорат – 70,4 минг киши;
  • даволаниш – 61,3 минг киши;
  • ўқиш мақсадида – 16,8 минг киши.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга тижорат мақсадида Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркия ва Хитойдан энг кўп хорижликлар келаётгани ҳақида маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: