19:32 | 21.01.24
Ходим завод раҳбариятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилаётгани ҳақида ҳам гапирган. ОКМК ҳолатга расмий изоҳ берди.
Олмалиқ кон металлургия комбинатининг Мис эритиш заводи ходимининг ижтимоий тармоқларда видеомурожаати тарқалди.
Ўзини заводдаги металлургия цехи эритиш бўлими бошлиғи сифатида таништирган ходим ишчиларнинг заҳарли шароитда ишлаётгани ҳақида мурожаат билан чиқди. Ходим завод раҳбариятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилаётгани ҳақида ҳам гапирган. ОКМК ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти томонидан мурожаат бўйича ўрганиш ишлари мурожаатчи иштирокида, унинг шахсий фикри ва таклифлари асосида кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарлангани хабар қилинганди.