17:43 | 18.01.23

                       

Тошкентда қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди

Пойтахтдаги қурилиш фирмасининг ишчилари тез тиббий ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология микробиология ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази қабул бўлимига овқат токсикоинфекцияси шубҳаси билан олиб келинган

Тошкентда фаолият кўрсатаётган қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчисида овқатдан заҳарланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Санэпидхизмат матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қурилиш фирмасининг ишчилари тез тиббий ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология микробиология ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази қабул бўлимига овқат токсикоинфекцияси шубҳаси билан олиб келинган.

Ҳозирда беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг аҳволи қоникарли эканлиги қўшимча қилинди.

«Шу ўринда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати юртдошларимизга сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, истеъмол учун мўлжалланган таомларни тайёрлаш ва сақлашда санитария-гигиена қоидаларига амал қилишингизни сўрайди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 13-сонли давлат мактабгача таълим массасасининг 20 нафардан ортиқ тарбияланувчиси овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилганди. Шунингдек, Тошкент вилоятидаги боғчада болалар оммавий заҳарлангани юзасидан 6 кишига айблов эълон қилинганди. Шунингдек, Тошкент вилоятидаги боғчада болалар оммавий заҳарлангани юзасидан қўшимча маълумот берилгани, бош прокурор ҳолатни назоратга олгани ва заҳарланган уч нафар бола ўрта оғир аҳволда экани хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: