18:41 | 05.06.24

                       

Олмалиқда ўзини томдан ташлаган қиз ҳомиладор бўлгани айтилмоқда

Олмалиқда ўзини томдан ташлаган қиз ҳомиладор бўлгани айтилмоқда. Bugun.uz вазиятга ойдинлик киритиш учун Бош прокуратура билан боғланди.

Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳрида 2005 йилда туғилган қиз ўзини 16-қаватдан ташлаб юборгани ҳақида хабар берилган эди.

Ижтимоий тармоқларда марҳума, 18 ёшли қиз ҳомиладор бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Bugun.uz нашри Бош прокуратура ахборот хизмати билан боғланди.

«Шифокорлар томонидан ўтказилган дастлабки текширувда ҳомиладорлик аломати аниқламади. Суд-тиббий экспертизаси тайинланди», — дейди Ҳаёт Шамсутдинов.

Эслатиб ўтамиз, воқеа, 2024 йилнинг 4 июнь куни соат 17:00да Олмалиқ шаҳрида содир бўлган. «Увайсий» маҳалласи Улуғбек кўчаси 45-уйнинг 16 қаватидан 18 ёшли аёл киши ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилган. Мурдадан олинган бармоқ излари вилоят ИИББ мавжуд электрон тизим билан солиштирилганда, бармоқ излари Олмалиқ шаҳрида яшовчи, 2005 йил 12 декабрда туғилган Т.Г.га тегишли эканлиги маълум бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: