17:10 | 24.11.23

                       

Олмазордаги подстанцияда фавқулодда авария нимадан келиб чиққани аниқланди

Фавқулодда ҳолат туфайли туманнинг катта қисмида электр таъминоти ҳалигача тикланмаган.

Ишчи-ходимлари томонидан Олмазор туманидаги «Сағбон» подстанциясида вужудга келган авариявий ҳолатни бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда, деб хабар берди «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали.

Аниқланишича, олиб борилаётган модернизация ишлари жараёнида, яъни қуввати 40 000 кВА бўлган янги куч трансформаторини алмаштириш вақтида таъминот вақтинчалик иккинчи трансформаторга ўтказилгани учун тармоқда юклама ошиб кетган ва бу фавқулодда ҳолат юзага келишига сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Сағбон» подстанциясида юзага келган авариявий ҳолат қайси ҳудудларни қамраб олгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: