16:22 | 11.12.23
Улардан бири 20 млн сўмни олган пайтида қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида А.Т. фуқаро Д.Е.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Қорақалпоқ давлат университетига ишга жойлаштириб қўйишини ваъда қилган. Эвазига 20 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Навоий вилоятининг Кармана туманидаги ҳолатда эса, муқаддам судланган Ж.Э. фуқаро С.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида 1200 АҚШ доллари эвазига «Э.Э.» хорижий корхонасига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, 3,6 миллион сўм пулни қўлга киритган. Сўнгра, белгиланган сумманинг қолган 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси —фирибгарлик ва 28, 211-моддаси — пора бериш билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Навоий ва Фарғона вилоятларида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилганди.