10:47 | 11.12.23

                       

Отабек Сатторий қамоқдан манзил-колонияга кўчирилди

Блогер 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ўз Facebook саҳифаси орқали хабар беришича, блогер Отабек Сатторий қамоқдан манзил-колонияга ўтказилди.

Блогер 2021 йилнинг 10 май куни жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Музработ туман суди томонидан Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми «а», «г» бандлари ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланганди.

Маълумот учун, Сатторийга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланиб, 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61-моддаси (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари)га асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Аввалроқ, Олий суд Отабек Сатторий иши бўйича туман судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдиргани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: