11:41 | 18.02.24

                       

Ўзбекистон бўйлаб газ «заправка»ларга чеклов киритилмоқда

Энергетика вазирлигига кўра, республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистраль газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатиляпти. Шу сабабли газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига чекловлар киритилмоқда.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.

Энергетика вазирлигига кўра, республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистраль газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатиляпти.

Шуни инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.

АГТКШлар фаолиятига киритилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда республикадаги барча бензин «заправка»ларга автобензин маҳсулотларини қўшимча миқдорларда етказиб берилиши таъминланади.

«Истеъмолчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вазият барқарорлашгунга қадар имкон қадар тежамкорликка риоя қилишларини сўраймиз. АГТКШлар фаолиятида ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни соат 06:00 дан бошлаб Бухоро барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилган. Чеклов газ босимининг камайишини инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида киритилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: