17:34 | 05.09.22

                       

Ўзбекистон Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир этилган терактни қоралади

Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат бўйича расмий баёнот берди

Ўзбекистон 5 сентябрь куни Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир этилган терактни қоралади. Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат бўйича расмий баёнот берди. 

Кадр: Telegram

Келтирилишича, баёнотда Кобулдаги Россиянинг консуллик бўлими 5 сентябрь куни содир этилган ҳамда дипломатик ваколатхона ходимлари ва Афғонистон фуқароларининг қурбон бўлишига олиб келган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаган.

«Ушбу ғайриинсоний ҳаракатнинг ташкилотчилари ва ижрочиларини аниқлаш учун барча зарур чораларни кўришга чақирамиз», дейилган баёнотда.

Шунингдек, ТИВ ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: