13:30 | 22.05.24

                       

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлат маълум қилинди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлат маълум қилинди. Ушбу рўйхатда биринчи ўринни Хитой эгаллаган.

Статистика агентлиги 2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар рўйхатини эълон қилди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Хитой – 3,9 млрд;
  • Россия – 3,8 млрд;
  • Қозоғистон – 1,2 млрд;
  • Туркия – 920,2 млн;
  • Корея – 695 млн;
  • Франция – 386,4 млн;
  • Германия – 345 млн;
  • Афғонистон – 308,6 млн;
  • Туркманистон – 288,5 млн;
  • Ҳиндистон – 270,3 млн.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси уч ойда қарийб 16 млрд долларга етгани ҳақида хабар берилган эди. Мамлакат бу давр мобайнида 184 та давлат билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: