18:23 | 27.02.24

                       

Ўзбекистон январ ойида қанча автомобил импорт қилгани очиқланди

Ўзбекистон январ ойида қанча транспорт импорт қилгани очиқланди. Мамлакатга энг кўп автомобил импорт қилинган давлатлар рўйхатида Хитой – 7 571 дона машина билан биринчи ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 222,8 миллион долларга тенг бўлган 10 237 дона енгил автомобиль импорт қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь ойида энг кўп енгил автомобил импорт қилинган давлатлар:

  • Хитой – 7 571 дона;
  • Жанубий Корея – 2 373 дона;
  • АҚШ – 219 дона;
  • Бошқа давлатлар – 74 дона.

Маълумот учун, 2024 йилнинг январь ойида  Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар қуйидагича: 

  • Хитой – 956,8 млн;
  • Россия – 526 млн;
  • Қозоғистон – 194,9 млн;
  • Корея – 176,9 млрд;
  • Туркия – 130,5 млрд;
  • Германия – 90,8 млн;
  • Япония – 89 млн;
  • Ҳиндистон – 64,2 млн;
  • Чехия – 59,7 млн;
  • Литва – 55,2 млн АҚШ доллари.