9:43 | 20.02.24

                       

Ўзбекистонда 1 км/кв ер майдонига қанча аҳоли тўғри келиши маълум бўлди

Статистика агентлигига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 км/кв ер майдонига ўртача 82 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади. Кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан ўртача 1,8 кишига ошган.

Статистика агентлиги ахборот хизмати Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичларини эълон қилди.

Унга кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 км/кв ер майдонига ўртача 82 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади. Бу эса 2023 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўртача 1,8 кишига ортган (2023 йил 1 январь ҳолатига 1 кв/км га 80,2 киши).

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36,8 миллион кишини ташкил этмоқда.

  • Шаҳар жойларда – 18 768,5 минг киши;
  • Қишлоқ жойларда – 18 031,3 минг киши.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: