19:25 | 12.01.24

                       

Ўзбекистонда 13-14 январ кунлари ҳаво ҳарорати совиб кетади

Дам олиш кунларида қор, ёмғир ёғади.

Шу йилнинг 13 январ куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массаси, 14 январ куни эса антициклон кириб келиши кутилмоқда. Ушбу антициклон асосан Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига таъсир этади. Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир, шимолда қор, ёмғир ёғади. Республика бўйича айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар бўлиши мумкин.

Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади. 13 январ куни шимолда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади. 14 январ куни кечаси ва кундузи -5…-10 даража совуққача пасаяди.

Тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёғингарчилик бўлади, 13 январда ёғингарчилик айрим жойларда кучайиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кузатилади, шамол ўртача тезликда эсади. 13 январда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5…+7 даража, кундузи +12…+15 даража илиқ бўлади.

Аввалроқ, Ўзбекистон аҳолиси иккита ҳудуддаги қор кўчиш хавфидан огоҳлантирилгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: