8:56 | 20.01.24

                       

Ўзбекистонда 20 январ куни ҳарорат +15 даражагача илиқ бўлади

Ҳаво булутли бўлади, туман тушиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +4…+6 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0…+5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +4…+9 даража илиқ, 0…+5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +3…+8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10…+15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир, қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +3…+8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ бўлади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда 20-21 январ кунлари ҳарорат кечаси -13 даражагача совиши ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: