13:30 | 31.05.24

                       

Ўзбекистонда 4 ойда 6 329 нафар эгизак туғилган

Ўзбекистонда 4 ойда 6 329 нафар эгизак туғилган. Ўғил болалар қиз болаларга нисбатан қарийб 90 нафарга кўп.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йилнинг январь-апрель ойларида тирик туғилган эгизаклар сони 6 329 нафарни ташкил этган.

Шундан:

  • ўғил болалар – 3 209 нафар;
  • қиз болалар – 3 120 нафарни ташкил этган.

Маълумот учун, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон бўйича 137 456 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Шундан, 71 287 нафари ўғил болалар бўлса, 66 169 нафар қиз болалар дунёга келган.

Шунингдек, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида тирик туғилганлар сони 274,5 минг нафарни ташкил этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: