17:57 | 05.02.24

                       

Ўзбекистонда бакалавр йўналишлари 40 фоизга қисқартирилади

Олий таълим вазирлигига бакалавр йўналишларини йириклаштириш ҳисобига уларнинг сонини қисқартириш, ушбу йўналишлардаги таълим дастурларини ТОП-300 га кирган олийгоҳлар дастури асосида янгилаш топширилди.

Шавкат Мирзиёев  50 минг коллеж-техникум ўқувчисини дуал таълим билан қамраб олишни ташкил қилишни топширди.

Қайд этилишича, бу ишлар, аввало, тўқимачилик, қурилиш ва қурилиш материаллари, элтехсаноат, машинасозлик йўналишларида бошланади. Билим ва малакани баҳолаш жараёнлари босқичма-босқич нодавлат ташкилотларга ўтказилади.

Олий таълим вазирлигига бакалавр йўналишларини йириклаштириш ҳисобига уларнинг сонини 40 фоизга қисқартириш, ушбу йўналишлардаги таълим дастурларини ТОП-300 га кирган олийгоҳлар дастури асосида янгилаш топширилди.

Аниқ ва фундаментал фанлар бўйича илғор дарсликларни хорижий тиллардан босқичма-босқич таржима қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилишда Шавкат Мирзиёев таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа муҳим йўналишлар бўйича видеоселектор йиғилишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятига эътироз билдирди. Давлат раҳбари масъул идоралар кўпайиб кетгани туфайли тизим ривожланмаётгани ҳамда иш берувчи ва техникумлар ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиши кераклигини таъкидлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: