10:35 | 15.02.24
Мамлакатда 2023 йилда 21 минг нафардан ортиқ эгизак чақалоқ туғилди. Ҳудудлар кесимида энг кўп эгиз Фарғонада дунёга келган.
Статистика агентлиги ахборот хизмати 2023 йилда Ўзбекистонда эгизаклар туғилиши бўйича кўрсаткичларни эълон қилди.
Маълумотларга кўра, 2023 йилда республикада 962 минг нафар тирик туғилиш қайд этилган. Шундан 21 012 нафари эгиз туғилганлар. Қуйида ҳудудлар кесимида эгиз туғилганлар сони келтирилган:
Аввалроқ 2024 йилнинг 1 январ куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 1043 нафар чақалоқ дунёга келгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: