11:01 | 07.02.24

                       

Ўзбекистонда бир йилда қанча янги енгил автомобиль рўйхатда ўтказилгани маълум бўлди

Статистика агентлигига кўра, 2023 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган янги енгил автотранспорт воситалари 391 604 донани ташкил этиб, шулардан 87,2 % (341 650 дона) Ўзбекистонда, 12,8 % эса (49 954 дона) бошқа чет эл мамлакатларида ишаб чиқарилган.

Ўзбекистонда 2023 йилинг январь–декабрь ойларида 391 604 дона янги енгил автомобиль давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, 2023 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган янги енгил автотранспорт воситалари 391 604 донани ташкил этиб, шулардан 87,2 % (341 650 дона) Ўзбекистонда, 12,8 % эса (49 954 дона) бошқа чет эл мамлакатларида ишаб чиқарилган.

Республика бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган янги автотранспорт воситаларининг энг катта улуши Тошкент шаҳри (жамига нисбатан 25,7 % ёки 100 564 дона) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Аввалроқ 2023 йилнинг январ-декабр ойларида Ўзбекистон бўйича йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган янги автотранспорт воситалари сони 424 658 донани ташкил этгани маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: