0:27 | 16.01.24
Уларнинг оила аъзоларига қачон иш ҳақининг 150 бараварида нафақа тўланиши белгиланди.
2023 йилнинг 29 декабр куни «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Ҳужжат эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирган.
Қарорга кўра, ватанни ва халқнинг тинч ҳаётини ҳимоя қилиш учун ҳалок бўлган ходимнинг оила аъзоларига ходимнинг охирги эгаллаб турган лавозим маоши ва махсус унвони маоши бўйича иш ҳақининг 150 баравари миқдорида нафақа тўланади.
Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимнинг оила аъзоларига – 100 баравар миқдорда.
Тан жароҳати олинганда ходимга қуйидаги миқдорларда нафақа тўланади:
Маълумот учун, божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига ўқишга кириш учун:
Шундай қилиб, тавсиянома бир давлат олий таълим муассасаси ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасасига бир марта кириш учун уч йилдан ошмайдиган муддатга берилади.
Қоидалар қарор билан тасдиқланган қуйидаги низомларда мустаҳкамлаб қўйилган:
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Божхона қўмитасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳибсга олинганди. Bugun.uz маълумотларига кўра, у айрим тадбиркорларга суғурта кафолатлари асосида божхона тўловларини кечиктириб тўлашга шароит яратиб берган. Шунингдек, Божхона қўмитаси раисига пиротехника воситалари кўпайиб кетгани бўйича сенатор сўрови юборилгани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: