9:11 | 08.06.24
Ўзбекистонда Фильмларнинг ғоявий-бадиий савиясини оширишга кўмаклашувчи миллий кенгаш тузилди. Шунингдек, «Тирик тарих» фильмлар туркумини яратиш дастури тасдиқланди.
Миллий давлатчилигимизнинг уч минг йилдан зиёд тарихини акс эттирувчи фильмлар туркуми ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 5 июнь куни Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, кинематография соҳасини янги босқичга кўтариш, миллий давлатчилигимизнинг уч минг йилдан зиёд тарихини, буюк аждодларнинг илмий, маданий ва маънавий меросини акс эттирувчи фильмлар туркумини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024–2027 йилларга мўлжалланган «Тирик тарих» фильмлар туркумини яратиш дастури («Тирик тарих») тасдиқланди.
Дастур орқали ватан озодлиги ва равнақи йўлида кураш олиб борган буюк саркарда ва давлат арбобларининг мураккаб ҳаёти ва давлатчилик фаолиятини холис ва ҳаққоний кўрсатиб бериш белгиланган.
Шунингдек, қуйидагилар тузилди:
Бундан ташқари, «Тирик тарих» дастури доирасида:
Аввалроқ, Ўзбекистонда маданият марказларида миллий фильмларнинг бепул намойишари йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: