19:36 | 17.01.24

                       

Ўзбекистонда мактаблар учун ўқув-услубий филмлар ишланади

Уларни жойлаштириш учун филмлар портали ва мобил иловаси ҳам яратилади.

2024 йилнинг 13 январ куни ҳукуматнинг 24-сонли қарори билан «Республика давлат таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий филмларни ишлаб чиқариш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий филмлар мавзулари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади. Филмларнинг тасдиқланган мавзулар рўйхати ҳар йилнинг 30 январ санасигача Кинематография агентлигига тақдим этилади. Агентлик томонидан ҳар йили 50 тагача филм ишлаб чиқарилади.

Филмларнинг мавзулари ўқувчи ва талабаларнинг ўзлаштириши мураккаб бўлган фанлар, уларнинг асослари, мавзулари (формула, теорема, қонуниятлари) асосида шакллантирилади.

Бундан ташқари, филмларни жойлаштириш учун 2024 йилнинг 1 апрелигача ўқув-услубий филмлар портали ва мобил иловаси ҳам яратилади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланганди. Шунингдек, мактаб директорлигига номзодлар менежерликка ўқитилиши ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: