18:23 | 05.03.24

                       

Ўзбекистонда март ойи «Хотин-қизлар ҳуқуқлари» ойлиги деб эълон қилинди

Ўзбекистонда март ойи «Хотин-қизлар ҳуқуқлари» ойлиги деб эълон қилинди. Ойлик доирасида аёллар учун бир қанча имтиёзлар белгиланган.

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг март ойи «Хотин-қизлар ҳуқуқлари» ойлиги деб эълон қилинди.

Ойлик доирасида қуйидагилар режалаштирилган:

  • Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича маълумотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш;
  • курслар.ҳуқуқийпортал.уз электрон тизимида аёллар ҳуқуқига оид бепул онлайн ўқув курсларини ташкил этиш;
  • «Ҳуқуқий ахборот минбари» рукни остида аудио подкастлар ташкил қилиш;
  • Сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш.

Аввалроқ Ўзбекистонда аёлларга тадбиркорлик қилиши учун кредит берилади. Давлат қонунчилигида 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилиши ҳақида хабар берилган эди.