10:46 | 05.06.24

                       

Ўзбекистонда олий ўқув юртларига ҳужжатлар қабули бошланди

Ўзбекистонда олий ўқув юртларига ҳужжатлар қабули бошланди. Қабул 25 июнгача давом этади.

Абитуриентлардан 2024-2025 ўқув йили учун хужжатларни қабул қилиш 5 июндан бошланади ва 25 июнгача давом этиши ҳақида хабар берилган эди.

Олий ўқув юртларига қабулнинг янги тизимига кўра, абитуриентлар рўйхатдан ўтиши ва тест фанларини танлаши, шундан сўнг ўқиш йўналиши ва шакллари тўғрисида қарор қабул қилиши керак бўлади. Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 25 июнгача интерактив хизматлар порталидаги «Олий ва касб-ҳунар таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш» бўлими орқали амалга оширилади.

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмаларини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича янги чора-тадбирларни тасдиқлаган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: