22:22 | 29.11.22

                       

Ўзбекистонда помидор нархлари рекорд ўрнатмоқда

Помидорнинг улгуржи нархи қўшни Тожикистонга нисбатан 61 фоизга қиммат

Ўзбекистонда помидорнинг улгуржи нархи айни пайтда қўшни Тожикистонга нисбатан 61 фоизга қиммат. Бу ҳақда EastFruit хабар берди.

Хабарда келтирилишича, охирги икки ҳафта ичида Ўзбекистонда қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 40 фоизга, пушти помидорнинг нархлари эса деярли 60 фоизга ошди. Бундан ташқари, улгуржи нархлар ўтган йилги даражадан 20-40 фоизга юқорилигича қолмоқда.

Фото: Инфографика

Ўзбекистонда помидорнинг улгуржи нархи айни пайтда импорт қилувчи қўшни Тожикистонга нисбатан 61 фоизга қиммат. Шунингдек, мамлакатдаги нархлар Грузия ва Молдовага қараганда бир ярим баравар юқорилиги айтилган.

Фото: Инфографика

Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, Ўзбекистонда қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 10 000 сўмдан 14 000 сўмгача ошган. Шунингдек, пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 12 000 дан 19 000 сўмгача кўтарилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда мандарин нархлари кескин арзонлашгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: