17:57 | 02.02.24
Мамлакатдаги барча пенсионерлар бу имкониятдан фойдаланиши мумкин.
Ижтимоий миллий ҳимоя агентлиги санаторийларга йўлланма бериладиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, бир йилда бир маротаба — навбат асосида:
Икки йилда бир маротаба — навбат асосида:
Уч йилда бир маротаба — навбат асосида:
Маълумот учун, республика бўйлаб Агентлик тасарруфидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун санаторийларни қабул қилишнинг бир вақтдаги қабул қуввати 1722 нафар, йиллик қуввати 51 660 нафарни ташкил этади.
Бугунги кунда санаторийга йўлланма учун навбатда турган шахслар умумий сони 352 000 дан зиёд.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, пенсия олувчиларнинг умумий сони 3 930,4 минг нафарга етиб, аҳоли сонидаги улуши 10,7 фоизни ташкил қилган. Бу 2023 йилнинг 1 январ ҳолатига нисбатан 164,7 минг нафар (4,4 фоиз)га кўп деганидир.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: