10:35 | 13.02.24

                       

Ўзбекистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6 фоизга ошди

Ўзбекистонда 2023 йилда 655,8 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 6 фоизга ошган.

Статистика агентлиги ахборот хизмати 2023 йилда 655,8 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 6 % га ошган. 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари 69,4 мингтани ташкил этган.

Аввалроқ 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида йирик корхоналар томонидан 6,1 миллион тонна кўмир ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.