13:15 | 11.01.24

                       

Ўзбекистонда тарқатилиши тақиқланган диний материалларнинг янги рўйхати эълон қилинди

Дин ишлари бўйича қўмита республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материалларнинг янги рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистон Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материалларнинг янги рўйхати эълон қилинди.

2024 йил 10 январ ҳолатига кўра тақиқланган материаллар қаторига қуйидаги Telegram, Instagram, You tube, Ok.ru, Tik tok ҳамда интернет саҳифалари киритилган:

Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларни террористик ва экстремистик ташкилотларга тегишли материалларни тайёрлаш ва тарқатишдан сақланиши кераклиги ҳақида огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тўққиз йилдан буён Ўзбекистонда қидирувда бўлган диний-экстремистик оқим аъзоси қамалгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: