15:07 | 14.01.24

                       

Ўзбекистонлик 36 ёшли аёл Истанбулдаги шифохонада вафот этди

Марҳуманинг жасадини қисқа вақт ичида Ўзбекистонга жўнатиш чоралари кўрилаётгани билдирилди.

Шу йилнинг 12 январ куни соат тахминан 20:00 лар чамасида Ўзбекистон фуқароси, 1987 йилда туғилган Озодахон Таджибаева соғлиғи ёмонлашганлиги туфайли Истанбул шаҳридаги Саматя шифохонасига ётқизилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган шошилинч тиббий ёрдамга қарамасдан унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Марҳуманинг Туркияда яқин қариндошлари бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳолатга аниқлик киритиб, унинг Андижон вилоятида яшовчи яқинлари билан алоқа ўрнатиб, воқеа тафсилотлари батафсил тушунтирилган.

«Ўз навбатида, Бош консулхона томонидан ҳолат юзасидан барча зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши ташкил этилиб, марҳуманинг жасадини қисқа вақт ичида Ўзбекистон Республикасига жўнатиш чоралари кўрилмоқда», дейилади хабарда.

Тошкентдан Истанбулга учган самолётда сурункали кассалликка шифо топиш мақсадида Истанбул шаҳрига бораётган Ўзбекистон фуқароси вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: