17:29 | 12.01.24

                       

Тошкентдан Истанбулга учган самолётда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

У давом этиб келаётган сурункали кассалликка шифо топиш мақсадида Истанбул шаҳрига бораётган бўлган.

Шу йилнинг 11 январ куни Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Тошкент – Истанбул йўналишидаги HY271 рақамли авиапарвози Анқара шаҳрига фавқулодда қўниши амалга оширилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси.

Ўрганилган маълумотларга кўра, 1946 йилда таваллуд топган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Х.Т давом этиб келаётган сурункали кассалликка шифо топиш мақсадида Туркиянинг Истанбул шаҳрига келаётгани, бироқ авиапарвоз чоғида бемор соғлиғи ёмонлашганлиги ва юрак ҳуружи бошдан кечирганлиги ўрганилган.

Экипаж ҳамда йўловчилар ҳамроҳлигида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда юрак пульсининг тўхташи кузатилгач, тиббий кўникмага эга бўлган кишилар томонидан юрак массажи қилинган. Бироқ муолажа саъй-ҳаракатларга қарамасдан фуқаро вафот этган.

Элчихона томонидан вафот этган ўзбекистонликка тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган ҳамда марҳум жасадининг 12 январ куни Ўзбекистонга жўнатилиши таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёт йўловчилардан бирининг соғлиги ёмонлашиб қолгани учун Ақтўбедаги аэродромга фавқулодда қўнгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: