15:48 | 08.04.24

                       

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати нечи кун дам олади?

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Фото: Bugun.uz

Унга кўра:

  • 10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
  • 11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
  • 12 апрель, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
  • 13 апрель, шанба — ҳамма учун иш куни;
  • 14 апрель, якшанба — ҳамма учун дам олиш куни.

Қўшимча дам олиш кунлари 2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонида белгиланган.

Унга кўра, 11 апрель, пайшанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни. 12 апрель, жума куни эса 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга эса 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни бўлади.

Аввалроқ Ҳайит байрами кунларида ҳарорат +30 даражагача кўтарилиши, 10–11 апрел кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмаслиги, 12–14 апрел кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: