11:10 | 14.01.24

                       

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги биносидан 23 ёшли аёлнинг 4 ойлик боласи ўғирлаб кетилди

Bugun.uz маълумотларига кўра, тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этган шахс ушланган ва бола онасига топширилган.

Шу йилнинг 10 январ куни Россия Ички ишлар вазирлигининг Адмиралтей тумани бўйича бошқармасига Ўзбекистон фуқароси 23 ёшли Салимова Д. дан ўғлининг олиб қочилгани бўйича ариза келиб тушган.

Унда ўша куни соат 14:30 да Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон Бош консуллигида бўлган вақтида ўғли олиб қочилган. 21 ёшли Рустамов Д. (эҳтимол боланинг биологик отаси бўлиши мумкин) болани кўтариб, номаълум томонга олиб кетган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этгани учун Рустамов Д. қўлга олиниб, бола онага топширилган.

2024 йил 10 январда Россия Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург шаҳри бўйича Бош тергов бошқармасининг Россия жиноят кодексининг 126-моддаси 2-қисми (одам ўғирлаш) бўйича жиноят иши қўзғатган. Рустамов Д. Россия Федерацияси жиноят-процессуал кодексининг 91-моддаси асосида ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ўзбекистонлик 33 ёшли эркак бедарак йўқолгани хабар қилинганди. Унинг акаси Ички ишлар бошқармасига қидирув чораларини кўришни сўраб мурожаат қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: