14:36 | 01.11.21

                       

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Мукофот элчининг кўп йиллик самарали меҳнати учун берилган

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Эргаш Раҳматуллаевич Шоисматов «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: «Asia-Plus»

Маълум қилинишича, мукофот Шоисматовга Президент фармони билан давлат бошқаруви органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликни ҳар томонлама чуқурлаштириш, ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш йўлидаги фаолияти учун берилган.

Шунингдек, Эргаш Шоисматовнинг ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлашга қўшаётган салмоқли ҳиссаси эътиборга олинган.

Аввалроқ Президент бир гуруҳ ички ишлар органи ходимларини мукофотлагани ва бир гуруҳ таълим-тарбия тизими ходимларини тақдирлагани хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: