13:37 | 26.02.24

                       

«Ўзбекнефтгаз» «заправка»ларида Аи-80 бензини нархи кўтарилди

«UNG Petrо» ёнилғи қуйиш шохобчаларида 26 февралдан Аи-80 маркали бензин нархи 200 сўмга кўтарилиб, 7000 сўм этиб белгиланди. «Ўзбекнефтгаз» бензин нархи кўтарилгани бўйича тушунтириш берди.

26 февралдан «Ўзбекнефтгаз» АЁҚШларида Аи-80 бензини нархи кўтарилиб, 7000 сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Маълум қилинишича, «Ўзбекнефтгаз» АЁҚШларида Аи-80 бензини нархи 200 сўмга кўтарилиб, 7000 сўм деб белгиланди. Келтирилишича, нарх ошиши импорт бензини қимматлагани билан боғлиқ.

«Ҳа, нарх 200 сўмга қимматлаганини тасдиқлаймиз. Бу импорт бензини нархи ошгани билан боғлиқ. Бензиннинг 60 фоизи ўзимизда ишлаб чиқарилса, 40 фоизи импорт қилинади. Россия нархни оширгани учун бизда ҳам нарх қимматлади», – дейилади компания матбуот хизмати изоҳида.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Бош вазир Абдулла Ариповга 2025 йилдан АI-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: